Хитой. Аҳмедовнинг жамоаси чемпионлик сари дадил одимламоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" клуби ўз майдонида "Чанчунь Ятай"ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда шанхайликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ҳавмюртимиз беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Бугунги муваффақиятдан сўнг "Шанхай СИПГ" жамғарган очколар сони 52 тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар