Хитой терма жамоаси етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди (ФОТО)

Хитой терма жамоаси етакчиси Ву Лэй Осиё кубогининг илк турида Қирғизистонга (2:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда елкасидан жароҳат олган эди.

Кейинчалик маълум бўлдики, ушбу жароҳат ўта жиддий бўлиб чиқди. 27 ёшли футболчининг елкаси рентген қилингач унинг ўмров суяклари чиқиб кетгани аниқланди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, у гуруҳ босқичининг иккинчи турида Филиппинга қарши оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида тушган бўлиши мумкин.

wu

Эслатиб ўтамиз, Хитой терма жамоаси эртага гуруҳдаги сўнгги ўйинни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Searcher Man
16/01/2019 01:04
Матонатига койил шу болани!