Хитойда футболчиларнинг маошларига чеклов қўйилади
Хабарда айтилишича, 2019 йилдан эътиборан футболчиларнинг максимал ойлик маоши борасида чеклов қўйилади. Бундан ташқари бонусларга ҳам шу амалиётни қўллаш режалаштирилган.
Бу чекловлар фақат Суперлига эмас, балки қуйи лигалар жамоалари учун ҳам амал қилади. Мазкур чекловлар ақлбовар қилмас маошларнинг олдини олиш ва лигадаги ўсиш суръатининг стабиллаштиришни кўзлаб амалга оширилаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Фикрлар