Хуммельс жароҳат олди

Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Бундесманшафт таркибидаги вақтида жароҳат олган.

Шу сабаб футболчи мюнхенликлар сафига қайтгандан кейинги илк машҳулотларни ўтказиб юборди. Шифокорлар ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги ҳақида бир маълумот берганича йўқ.

Шундай бўлсада, Хуммельс Германия чемпионати доирасида “Байер”га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Унинг ўрнига ушбу ўйинда Никлас Зюле майдонда ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!