"Янги Орлеан" "Сакраменто"га қарши баҳсда 149 очко тўплади

Бироз аввал океан ортида Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам чемпионатида навбатдаги кун доирасидан ўрин олган беллашувлар ўз якунига етди. Ушбу кун доираси бир қатор қизиқарли беллашувлар ўтиб, улар орасида энг сермаҳсул бўлган баҳс "Янги Орлеан" ва "Сакраменто" жамоалари ўртасида кечди. Муросасиз кечган ўйинда майдон эгалари 149:129 ҳисобида зафар қучди. Яна бир шиддатли учрашувда мусобақанинг сўнгги 2 йилдаги чемпиони "Голден Стэйт" сафарда "Юта"ни 1 очко фарқи билан доғда қолдирди. Шу ва бошқа учрашувлар натижаси: 

"Юта" – "Голден Стэйт" 123:124 (34:32, 47:37, 22:28, 20:27)

"Клипперс" – "Оклахома-Сити" 108:92 (27:20, 21:26, 23:31, 37:15)

"Янги Орлеан" – "Сакраменто" 149:129 (40:32, 32:31, 38:27, 39:39)

"Миннесота" – "Кливленд" 131:123 (32:30, 39:24, 33:41, 27:28)

"Торонто" – "Бостон" 113:101 (18:25, 31:28, 33:26, 31:22)

"Мемфис" – "Атланта" 131:117 (37:33, 40:28, 29:21, 25:35)

"Орландо" – "Шарлотт" 88:120 (10:22, 21:29, 23:31, 34:38)

"Бруклин" – "Нью-Йорк" 107:105 (33:24, 24:26, 17:26, 33:29)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!