Янги мавсумдан Суперлига учрашувлари телетрансляциясида янгича кўринишдаги андозадан фойдаланилади
Ads

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимиз учрашувлари оммабоп ва томошабоплигини ошириш, Суперлига брендини янада оммалаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириш арафасида турибди.

agmk futbol

Уларнинг дастлабкиларидан бири янги – 2019 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари телетрансляцияси сифати ва кўринишини янги даражага олиб чиқиш, учрашувлар телевизор орқали эфирга узатилганда фойдаланиладиган телеэффектлар ҳамоҳанг ва мутаносиблигини таъминлаш орқали миллий чемпионатимизнинг бир хил шаклдаги ҳамда таниб олиш осон бўлган телеэффектлардан иборат шаблонини яратишдир. Яъни, миллий чемпионат ўйинлари трансляцияси бошланаётганда жамоалар таркиблари худди Европанинг етакчи миллий биринчиликларида бўлгани каби бир хил андоза асосида футболчиларнинг ҳаракат орқали чиқиб келиши кўринишида бериб борилади. Қолаверса, такрорий лавҳалар ва ўйин ҳисоби намойиш этиладиган телеэффектлар бир хил кўринишда бўлиши ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу мақсадда бугун ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган телестудияда илк фотосессия ва видеошутинг жараёни бўлиб ўтди. Бугун халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва АГМК жамоалари футболчи ва мураббийлари мавсумолди фотосессия ва видеошутинг жараёнимизни расман очиб беришди. Қолган клублар ҳам мавжуд кетма-кетлик асосида шу кунларда фото ва видеошутингда иштирок этишади. Навбатдаги меҳмон – мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси аъзолари бўлади.

Мазкур видеошутинг давомида жамоаларнинг таркиблари ТВ орқали таништирилиши учун олинган видеолавҳалар якунда миллий чемпионатимиз ўйинларини телетрансляция қилувчи Спорт телеканалига тақдим этилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
дилик
16/02/2019 10:10
???????? агар трансляция килишса ... утган йили куп уйинларни трансляция килиша олмади
&
Тога
16/02/2019 07:38
Хорошее начало вот это хорошо придумали.