Япония терма жамоаси аъзоси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Голландиянинг “Гронинген” клуби вингери Рицу Доан фаолиятини рус гранди сафида давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 20 ёшли Япония терма жамоаси аъзосига Москванинг ЦСКА клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, “армиячилар” уни ўтган ёзги трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришган эди. Энди улар буни қишки трансферлар даврида уддалашга уруниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Доан жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Гронинген” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt сайтида унинг трансфер нархи 2,5 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ЦСКАда яна бир япониялик футболчи Такуа Нишимура ҳам тўп сурмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар