Япония термаси сардори фаолиятини якунлади

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Макото Хасебе термадаги фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги  саҳифаси орқали хайрлашув хатини ёзиб қолдирди.

“Мен Япония термасида ўтказган вақтим билан фаҳрланаман. Улар менинг қалбимда қолади. Мен буни ҳеч нарсага алмашмаган бўлар эдим”, – деб ёзиб қолдирди Хасебе ўзининг “Instagram”даги саҳифасида.

Маълумот учун, Хасебе 2006 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келади ва 2010, 2014 ҳамда 2018 йилги мундиалларда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!