Японияга гол урган туркманистонлик футболчи "Локомотив" машғулотларига қўшилди

Бир неча кун олдин "Локомотив" Арслонмурод Амонов трансферини эълон қилганди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Туркманистон сафида Японияга гол урган футболчи "Локо" Туркиядаги йиғинига қўшилган.

Манбанинг маълум қилишича, жамоанинг машғулотларига Арслонмурод Амонов ҳам қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" 30 январдан буён Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!