Йерри Мина катта эҳтимол билан мавсумни "Эвертон"да бошлайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина янги мавсумни Англия премьер-лигасида бошлашга жуда яқин турибди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли колумбиялик футболчини “Эвертон” ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. Мерсисайдликлар бош мураббийи Марко Сильва ушбу трансфер юзасидан унинг бобоси ва шунингдек агенти ҳам ҳисобланган Йерри Жейра Мина билан ҳам гаплашган.

Берилган маълумотларга қараганда “Эвертон” Мина учун каталонияликларга 27 млн фунт таклиф қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Франциянинг “Лион” клуби ҳам Мина учун “Барселона”га ҳудди шунча тўлашга тайёр. Бироқ, футболчининг АПЛ клуби сафига ўтиш эҳтимоллари юқори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!