Йерри Мина келажаги борасида бир қарорга келди
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина ўзининг жамоадаги келажаги борасида якуний қарорга келди.
Унга кўра 23 ёшли колумбиялик футболчи “Барселона” раҳбарияти уни сотиб юборишни режалаштираётган бир пайтда “Камп Ноу”да қолишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига ўтган қишки трансферлар даврида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди. У каталониялик сафида ўтган ярим мавсум давомида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар