Йерри Мина янги мавсумни қайси клубда ўтказади?
21-Жаҳон Чемпионатини Колумбия сафида кўтаринки кайфиятда ўтказган Йерри Мина ўзига бўлган ишончни қайтариб олди ва у энди “Барселона”дан мунтазам ўйин амалиётини талаб қилмоқда. Squawka нашри унинг келажаги борасида мулоҳаза юритди.
Колумбия учун уч гол урган Мундиал кашфиётларидан бири бўлган ҳимоячи бу борада жаҳон савиясидаги ҳужумчилар – Эдинсон Кавани ва Диего Косталардан яхшироқ натижа қайд этди. Бразилия тимсоли Неймар ҳам бу рейтингда Йерридан ортда қолиб кетди.
Шу туфайли, 23 ёшли ҳимоячи бир қанча клубларнинг эътибор марказига қайта тушди. “Барселона”даги дастлабки мавсуми бироз омадсиз чиққан колумбиялик футболчи барча мусобақаларни қўшганда атиги олти марта асосий таркибда майдонга туширилди.
У яқинда Daily Mail га берган интервьюсида ҳам бунга алоҳида тўхталиб ўди: “Мен камроқ босим ва кўпроқ дақиқаларга эга бўладиган клубда ўйнашни истайман. Ўзим ва клуб учун доим энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. “Барселона”да қолиш-қолмаслигимдан қатъий назар мен энг яхши йўлни танлайман.” Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи клубдан кетишга қарши эмас. Хўш, қайси клублар уни ўз сафида кўришни истайди?
Орзу: “Барселона”
Кетишга қарши бўлмасада, Мина олдин “Барселона” тарихига киришни исташини бот-бот такрорлаган.
Каталон гиганти ўтган мавсумда у учун 11.8 миллион евронинг баҳридан ўтди. Трансфер нархини 100 миллион евро қилиб белгилади. Мина эса “Барса” унга ўзини кўрсатиши учун иккинчи мавсумда имконият беради. Боиси у Жаҳон Чемпионатида терма жамоаси билан юқори ўйинини намойиш қилди.
Ла Лига чемпионларида ҳимоя чизиғида вариантлар кўп эмас. Жерар Пике ва Самюель Умтитилар ўтган мавсумда ажойиб жуфтликни ҳосил қилишди. Каталонияликлар Ла Лига доирасида атиги 29 гол ўтказиб юборди. Фақатгина “Атлетико Мадрид” улардан кам гол ўтказган. Катта таваккал билан Томас Вермален асосий таркиб ҳимоячиларига ўринбосарлик қилди.
Аммо бу ёзда “Севилья”дан 35 миллион евро эвазига Клеман Лангленинг келиши Минанинг орзуларига тўғаноқ бўлиши мумкин.
Ҳақиқатга яқин: “Эвертон”
Сўнгги вақтларда Минанинг “Эвертон”га ўтиши борасидаги миш-мишлар кучайиб бормоқда. Ўтган мавсумда 38 ўйинда 58 гол ўтказиб юборган инглиз клуби таркибни сезиларли кучайтириш ниятида.
“Эвертон”нинг янги хўжайини Марко Сильва нафақат “ирислар”ни кучайтирмоқчи, балки ҳимоя чизиғини анча ёшартирмоқчи. Сабаби Эшли Вильямс 33 ни “уриб қўйган” бўлса, Фил Жагиелка 35 ёшга кирган.
Клубнинг асосий сармоядори Фарҳод Мошири ҳам янги бош мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. 25 миллион евро “Гудисон Парк”ка келиши учун ажойиб маблағ.
Джокер: “Фенербаҳче”
ўтганмавсумда кучли тўртликдан ўрин олган Туркия Суперлигаси вакили ҳам ҳимояда қийинчиликка учраган. Чемпионатда иккинчи бўлган клуб асосий рақибларидан кўра энг кўп гол ўтказиб юборган.
Мартин Шкртелнинг ёши ўтиб бораётгани, ортиқ олдингидек ўйнай олмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Унга ҳимояда шериклик қилган Роман Нойштадтер ёрқин ўйинини кўрсата олмади ва Россия билан Мундиалда иштирок эта олмади. Руслар мусобақада 39 ёшли Сергей Игнашевич билан иштирок этишни афзал кўрди.
Туркия гиганти ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида “Барселона”га керак бўлмай қолган Минани олиб келишга уриниб кўриши мумкин. Бу борада турк клублари анча тажрибага эга ҳисобланишади.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади
Фикрлар