Йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар номи маълум бўлди

Янгича тартибда ташкил этилган ва йил бошиданоқ кўпчиликнинг ўзгача қизиқишини торта олган Ўзбекистон Суперлигасининг 2018 йилги мавсуми ҳам ортда қолди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз учрашувларни сиз-у бизга тақдим эта олган 2018 йилда бир қатор мураббий, футболчи ва дарвозабонлар ишончли, кўпчиликка манзур келадиган ўйин намойиш этиб, футбол жамоатчилиги олқишларига сазовор бўлишди.

Профессионал Футбол Лигаси 14 декабрь куни соат 18:00да “Ўзэкспомарказ” Конгресслар залида ортда қолаётган Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган маросимда ўз йўналиши бўйича энг яхши дея эътироф этилувчи номзодлар энг яхшилар учун аталган мукофотларни қабул қилиб олишади.

ПФЛ расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида турли номинацияларда энг яхши бўлиш учун номзодлар номини эълон қилиб бормоқда. Бугун навбат йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига етиб келди.

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар

ОСТОН ЎРУНОВ (“НАВБАҲОР”)

Остон Ўрунов ортда қолган мавсумда “Навбаҳор” жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айлана олди. 17 ёшли ўйинчи 30 та ўйинда майдонга тушди ва “лочинлар”нинг бронза медалларига эга чиқишида салмоқли ўрин тутди. 


БОБИР АБДУХОЛИҚОВ (“НАСАФ”)

21 ёшли Бобир Абдухолиқов “Насаф” жамоасининг етакчиларидан бирига айланиб улгурди ва ортда қолган мавсумда PEPSI  Суперлигада 13 марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.


ЖАСУР ЖАЛОЛИДДИНОВ (“БУНЁДКОР”)

Келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган Жасур Жалолиддинов ортда қолган мавсумда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. У 16 ёш 80 кунлигида “Бунёдкор” жамоаси сафида майдонга туширилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар