Ёш гандболчиларимиз халқаро мусобақада муддатидан олдин финалга йўл олди
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.
Спортчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида Ҳиндистон терма жамоасини 44:31, Хитой Тайпейи вакилларини эса 38:36 ҳисобида мағлуб этдилар. Энди йигитларимиз бугун учинчи турда мезбон Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу икки ғалаба орқали финал босқичи масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб қўйган. Мусобақа ғолиблиги учун баҳс 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар