Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида 3 олтин медални қўлга киритишди


Руминиянинг Ясси шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 5 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Улардан 3 нафари 3 та олтин медални қўлга киритиб, терма жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашини таъминладилар.

Мусобақаларнинг 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги учрашувларда Хумоюн Бегмуратов, 9 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Афруза Ҳамдамова, 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги қарама-қаршиликларда Нодирбек Ёқуббоев термамиз ҳисобига олтин медалларни олиб келди.

Ушбу жаҳон чемпионатида 1-ўринни Мўғилистон банд этган бўлса, Ўзбекистон ва Туркия термалари кучли учликка якун ясаб беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!