Йоханнес Бё Швецияда Мартен Фуркадни қолдириб кетди
Ads

Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичида эркаклар ўртасидаги шахсий пойга баҳслари бўлиб ўтди.

Унда норвегиялик  Йоханнес Тингнес Бё биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, франциялик Кантен Фийон Майе ва Мартен Фуркад  иккинч ҳамда учинчи поғонани эгаллади.

Жаҳон кубогининг рейтингини 60 очко билан Йоханнес Тингнес Бё бошқариб бормоқда.

Sports.uz