Ёзда “Милан” бошқарувига Манчини келса, жамоа ҳужумида Агуэро ва Обамеянг тандеми бўлади

 

Айни пайтда Италия ОАВда “Милан” таркиби ёзда сезиларли даражада ўзгариши борасида хабарлар тарқалди. Миланнинг хитойлик инвесторлари жамоани яна бир йил еврокубокларда иштирок этмаслигидан норозилар. Шунинг учун улар жамоага яхши ҳужумчи излашмоқда.

Хабарларга қараганда, миланликлар ПьерЭмерик Обамеянг, Эдин Жеко, Ромелу Лукаку ва Андреа Белотти номзодларини кўриб чиқишмоқда.

Бугунги хабарларга қараганда “Милан” яна бир ҳужумчи билан қизиқаётганлиги маълум қилинди. “Манчестер Сити”нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйган Серхио Агуэро италияликлар қизиқиш доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, жамоа бошқарувига Роберто Манчинини таклиф қилишмоқчи. Агар Манчини Миланга келадиган бўлса, олдинги чизиқда Серхио Агуэро ва Пьер-Эмерик Обамеянгни қўймоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!