Ёзда "Реал"ни саккиз нафар футболчи тарк этади
“Реал” клуби ёзги трансферлар мавсумида таркибга жиддий ўзгаришларни амалга оширади, дея хабар бермоқда Okdiario нашри.
Манбада ёзилишича, Мадрид клубини бу вақтда саккиз нафар футболчи тарк этади. Улар орасида дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячилар Марсело ва Хесус Вальехо, ярим ҳимоячилар Гарет Бэйл, Даниэль Себальос, Иско ва ҳужумчи Лукас бор.
Айни дамда “Реал” 21-турдан кейин турнир жадвали етакчиси “Барселона”дан 10 очко кам тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
Сантьяго Солари жамоаси мамлакат кубоги ва Европа чемпионлар лигасида курашни давом эттирмоқда.
Фикрлар
Лионда яхши уйнаб турувди,тупурарликка давогар булганди.
Энди эса чукуууур запасда чиривотти..