
Ёзда "Реал"ни тарк этадиган футболчилар маълум
“Реал” клуби мавсум якунида ярим ҳимояни янгилашга қарор қилган. AS нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар бунинг учун Гарет Бэйл, Матео Ковачич ва Иско сотишга тайёр.
Манбада ёзилишича, Искога “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирган ва унинг учун 86 миллион евро тўламоқчи. Бэйлни эса анчадан бери “Манчестер Юнайтед” ўз сафида кўришга хоҳламоқда, бироқ “Реал” уэльслик футболчини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Фикрлар