Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди.

Наманган шаҳри мезбонлик қилган ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўз якунига етди.

Ўғил болалар ўртасида шахсий пойга баҳсларида биринчи ўринни  самарқандлик Шахзод Махмудов эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Фарғона вилояти спортчиси Музаффар Мамасолиевга насиб этди. Учинчи ўринни пойтахт вилояти вакили Бекзод Беков банд этди.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Мадина Сагатова (Самарқанд) биринчи ўринга эга бўлди. Унинг яқин таъқибчиси Адолат Жўраева (Наманган) якунда ҳам иккинчи ўринни қўлга киритди. Учинчи урин ҳам мезбонлар вакиласи Тамила Қўчқоровага насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти вакиллари биринчи, Тошкент вилояти спортчилари иккинчи, Самарқанд вилояти биатлончилари учинчи ўринни эгаллашди.

Ёзги биатлон бўйича навбатдаги мусобақалар - Ўзбекистон чемпионати май ойида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!