
Ёзги трансферлар даврида "Барселона" қанча даромад кўрди?
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансферлар даврида футболчилар сотувидан 125 миллионов евро даромад кўрди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 13 миллион еврога Жерар Деулофеу, 20,2 миллионга Люка Динь, 50 миллионга Паулиньо, 8,5 миллионга Алейш Видаль ва 30,2 миллион еврога Йерри Мина каби футболчиларни сотишга эришишди. Шунингдек 2,25 миллион евро эвазига "Эвертон"га португалиялик ярим ҳимоячи Андре Гомешни ижарага берди.
Комментарии