Юлия Гёргес учун ҳаммаси яхши ўтмоқда

Германиялик теннисчи Юлия Гёргес Монреалдаги турнирда ғалабали одимларини иккинчи даврада ҳам давом эттирмоқда.

Юлия мазкур бочқичдаги учрашувда чехиялик Люси Шафаржовани уч сетда – 2:6, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Гёргес "Rogers Cup" турнирининг 1/8 финалида латвиялик Анастасия Севастова, ёки пуэрто-риколик Моникой Пюиг билан куч синашади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!