Юрген Клопп: Де Брюйненинг жароҳатидан хурсанд бўлиш - бу шармандалик
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" хавбеки Кевин де Брюйненинг жароҳат олганидан хурсанд эмаслигини айтди.
"Бу вазиятдан хурсанд бўлаётган ҳар қандай инсон учун бу шармандалик. Мен ундайлардан эмасман. Унга энг яхши тилакларимни билдираман.
Менга бу футболчи жуда ёқади. Хатто, "Боруссия"да ишлаб юрган пайтларимда уни сотиб олишга ҳаракат қилганман, аммо ўшанда Моуриньо уни "Челси"дан қўйиб юбормаган.
"Манчестер Сити" таркибида унинг ўрнида ҳаракат қила оладиган маҳоратли футболчилар етарли. Менимча, бу борада "сити"да ҳеч қандай муаммо йўқ", - дейди германиялик мутахассис.
Фикрлар