Юрген Клопп ЕЧЛ фаворити қайси жамоа эканлигини айтиб ўтди
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/8 финалида “Ювентус” билан тўқнаш келишни хоҳламаганини айтиб ўтди. У Турин клубини турнир фаворити сифатида эътироф этган.
– Мен олдингидек, Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси билан учрашишни истамаган бўлардим, – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Football Italia нашри. – Агар биз 1/8 финалдан кейин учрашсак, бу ҳар икки жамоа учун яхши бўларди. Кўрамиз, воқеалар қандай ривож топаркин. Шу билан бирга “Ювентус” билан ҳам учрашишни истамаймиз, чунки мен бу жамоа турнир фаворити. Улар жуда тажрибали. Бу мавсум “Ювентус”ни мағлуб қилиш жуда мушкул.
“Ливерпуль” ЕЧЛ 1/8 финалида “Бавария” билан тўқнаш келади. Биринчи ўйин 19 феврал куни Англияда ўтса, жавоб баҳси 13 март куни Германияда бўлади.
Фикрлар