Юрген Клопп: Милнер 38 ёшгача ўйнай олади, агар...

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича жамоа сардори Жеймс Милнерга юқори савияда ўйин кўрсатиши учун ёш таъсир ўтказмайди.

“Бизнинг барча футболчиларимиз жуда кучли. Милнер билан эса ҳамиша ишларимиз аъло. У фаолияти давомида турли позицияларда ва турли схемаларда тўп сурган. У қанот ҳимоячиси ҳам бўлди, ярим ҳимояда ҳам ўйнади. Аслида ҳам шундай бўлиши ҳам керак.

Милнер учун ёш тўсқинлик қила олмайди. Унда туғма қобилият бор. У ўзи шуғулланадиган барча спорт турларида яхши ҳаракат қила олади.

Одатда 32 ёшда аксарият компаниялар сизга яна бироз кутишингизни тавсия қилишади, футболда эса бу ёшда деярли фаолиятингизни якунлаётган бўласиз.

Бизнинг футболчиларимиз ўзларининг жисмоний ҳолатларини инобатга олганда бемалол 36, 37 ва 38 ёшгача ўйнай олишади. Мен ишонаманки, Милнер ана шундайлардан бири бўлади, агар жароҳат соя солмаса”, - дейди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!