
Юрген Клопп Венгернинг қароридан ҳайратда
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Арсенал” устози Арсен Венгернинг мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида қарорига ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Мен бу ҳақда эрталаб эшитдим. Унинг бу қарори мени ҳайрон қолдирди. Уни ҳурмат қиламан. У ажойиб карьерани бошдан кечирди. Венгер “Арсенал”да қанча ишлади? 22 йил? Бунга ишониш қийин, лекин ажойиб! Жуда мувафаққиятли. Мен ҳар доим унинг ишидан ҳайратга тушганман. У доимо ҳужумкор жамоа тузган, – дейди Клопп.
Фикрлар