"Ювентус" 20 ёшли аргентиналик ҳимоячи учун "Женоа"га 20 млн евро тўлашга тайёр
Аввал хабар берганимиздек Туриннинг “Ювентус” клуби "Женоа" ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олишга урунмоқда.
Football-Italia тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 20 ёшли аргентиналик футболчи учун генуяликларга 20 млн евро таклиф қилмоқчи. Қайд этиш лозимки, туринликлар бундан аввалроқ 15 млн евро бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “Женоа” Ромерони 25 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли аргентиналик футболчи "Женоа" сафига ўтган йилнинг ёзида 1,65 миллион евро эвазига "Белграно"дан келиб қўшилган эди.
Маълумот учун, Ромеро жорий мавсум “Женоа” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар