"Ювентус" "Барселона" кўзлаган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Танги Н'Домбелега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” скаутлари 21 ёшли футболчининг ўйинларини узоқ вақтдан буён кузатиб келишмоқда. Бироқ, “Юве” Н'Домбеле учун талаб қилинаётган 40-50 млн евро маблағни тўлашни истамаяпти.

Айтиш керакки, унга шунингдек "Тоттенхэм", "Манчестер Сити" ва "Барселона" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Н'Домбеле “Лион” сафига жорий ёз “Амьен” клубидан 8 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ҳозирча 17та баҳсда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!