“Ювентус” Эврани ватанига жўнатиб юборади-ми?

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Патрис Эвра фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. L'Equipe нашрининг маълум қилишича Франциянинг “Лион” клуби тажрибали футболчини қишки трансфер давридаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки Эвранинг туринликлар билан амалдаги шартномаси масум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Ўз навбатида 35 ёшли футболчи “Ювентус” билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Аввалроқ, футболчининг агенти Эвранинг қишки трансфер давридаёқ жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзоси учун шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Валенсия" ва "Шальке-04" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!