"Ювентус" Эвранинг ўрнига ўйинчи топди

 

Франциялик футболчи Патрис Эвра ўз юртига қайтиб кетгач, "Ювентус" раҳбарияти унинг ўрнига янги футболчи қидирди ва бир кунда муносиб номзодни топди.

Туринликлар таркибида Патрис Эвранинг вазифасини Квадво Асамоа бажарадиган бўлди ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун "Бока Хуниорс"дан Родриго Бентанкур олиб келинади.

Аслида "Ювентус" 19 ёшли уругвайлик футболчини ёзда трансфер қилмоқчи эди. Лекин Патрис Эвранинг кетиши ишларни тезлаштириб юборди. Айни пайтда қишки трансферлар мавсуми ёпилгунича Бентанкур масаласини ҳал қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Бентанкур жорий мавсумда Аргентина чемпионатида 11 марта майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!