"Ювентус" Икардининг трансфери борасида музокараларни бошлади
Туриннинг "Ювентус" клуби "Интер" форварди Мауро Икардининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Унга кўра "кекса синьора" президенти Андреа Аньелли “нерадзуррилар” вице-президенти Хавьер Занетти билан учрашган. Томонлар 25 ёшли аргентиналик тўпурарнинг "Альянц Стадиум"га кўчиб ўтиш масаласини муҳокама қилишган. Бироқ, уларнинг суҳбати нима билан якун топгани ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди “Интер” билан шартномани узайтиришни истамаётгани ва шу боис миланликлар уни сотиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар