"Ювентус" ЖЧ-2018 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Штутгарт" клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчининг товон пули бор йўғи 35 миллион еврони ташкил этади. Павар учун шунингдек "Бавария", "Барселона" ва "Реал" каби клублар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Павар бу йил Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!