"Ювентус" Манжукичга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг асосий ҳужумчиси Марио Манжукич билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кекса синьора” 32 ёшли хорватиялик футболчига 2022 ёки 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилади. Эслатиб ўтиш лозимки, Манжукичнинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Марио “Юве” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 145та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42та гол ҳамда 20та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!