"Ювентус" Хамесни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти
Туриннинг "Ювентус" клуби сўнгги икки мавсумни "Бавария" сафида ижара асосида ўтказаётган "Реал" хавбеки Хамес Родригесни сотиб олиш режасидан ҳамон қайтмаяпти.
Tuttosport тарқатган хабарга кўра агар мюнхенликлар мавсум сўнггида 27 ёшли колумбиялик футболчининг трансферини сотиб олишни исташмаса, “кекса синьора” бу борада “Реал”га таклиф билан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хамес “қироллик клуби”га қайтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Бавария” сафида 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг баҳоси 65 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар