"Ювентус" эртага бўлиб ўтадиган МЮга қарши баҳс олдидан жиддий йўқотишга учради
Туриннинг "Ювентус" клуби эртага "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси навбатдаги тур учрашуви олдидан жиддий йўқотишга учради.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик ҳужумчи Марио Манджукич машғулотларда товонидан жароҳат олган ва у “Олд Траффорд”даги баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар