"Ювентус" футболчиси жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Мехди Бенатиа жорий мавсумда етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан нолимоқда.
“Бу йил менда ўйин амалиёти борасида муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўтган мавсум ҳаммаси жойида эди, бироқ ҳозир ҳаммаси ўзгарган. Албатта, мен бундан норозиман, чунки эндигина 31га кирдим ва ҳар доим ўйнашни хоҳлайман. Тез орада нималар бўлишини кўрамиз, мураббий менга ишонадими ёки йўқ. Шунга қараб мен қишда жамоадаги тақдиримни ҳал қиламан”, - дейди марокашлик футболчи.
Маълумот учун, Бенатиа жорий мавсум “Юве” сафида бор йўғи 5та ўйинда майдонга тушди ҳолос. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 23 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар