“Ювентус” футболчиси операция қилиниши мумкин

  • 21 октябрь, 2018, 20:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жаннинг соғлигидаги муаммолари кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли германиялик футболчи қалқонсимон безида оғриқ ҳис қилмоқда. Энди у қўшимча тиббий текширувлардан ўтказилади.

Шифокорларнинг фикрича Жан хатто жарроҳлик столига ҳам ётқизилиши мумкин.

Маълумот учун, Эмре Жан жорий мавсум “Юве” сафида 8та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!