“Ювентус” футболчисининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Тез орада қалқонсимон бездаги тугунни олиб ташлаш учун жарроҳлик столига ётиши айтилаётган “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жаннинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра ушбу жарроҳлик амалиёти Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўтказилади. Шундан сўнг футболчи камида бир ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, 24 ёшли германиялик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!