"Ювентус" ҳимоячиси "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.

Corrierre dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи фаолиятини "Рома"да давом эттиришга яқин турибди. Маълумотларга қараганда римликлар спорт директори Рамон Мончи аллақачон Ругани билан бу борада боғланган ва уни Римга олиб ўтиш масаласида гаплашган.

Айтиш керакки, Ругани ҳозир “Юве”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти ва шу сабабли ҳам “Рома”га ўтишга розилик билдириши мумкин. У жорий мавсум “кекса синьора” сафида бор йўғи 3та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!