Ads

Хабарингиз бор Туриннинг “Ювентус” клуби  кеча ўз майдонида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Манчестер Юнайтед”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, бу “кекса синьора”нинг жорий мавсумдаги илк мағлубияти бўлди. Улар қаторасига 14 ўйиндан буён (13та ғалаба, 1та дуранг) мағлуб бўлмай келишаётган эди.

Маълумот учун, "Ювентус" айни дамда Чемпионлар лигасида ҳам, А Серияда ҳам пешқадамлик қилмоқда.