"Ювентус" ўз сафига "Барселона" етакчиларидан бирини қўшиб олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кекса синьора” 2020 йилда каталонияликлар билан шартномаси якунига етадиган испаниялик футболчининг ҳамон бу борада келишувни узайтирмаётганидан фойдаланиб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Юве” Альбани жамоадан кетиши кутилаётган бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандрога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Аммо, Жорди “Барса” билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар