"Ювентус" шу кунгача А Серияда бу қадар муваффақиятли старт олмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор Туриннинг “Ювентус” клуби кеча А Сериянинг 11-турида ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа “кекса синьора” мавсум стартидан буён 10та ғалаба ва битта дуранг қайд этди ҳолос. Opta нашри тарқатган хабарга кўра бу “Ювентус”нинг А Серия тарихидаги энг яхши старти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳисобида айни дамда 36 очко мавжуд ва улар ўзларининг энг яқин таъқибчилари ҳисобланган “Интер” ва “Наполи”дан нақд 6 очкога илгарилаб кетишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!