"Ювентус" ва "Бавария" ҳам Санчес учун курашга қўшилди
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес хизматларига Европанинг гранд жамоаларидан кўплаб таклифлар билдирилмоқда.
Аввалроқ чилилик футболчига ПСЖ ва “Реал” ўз сафига кўришни истаётганини маълум қилган. Don Balon нашрининг ёзишича, парижликлар ва мадридликлардан ташқари 29 ёшли футболчи учун курашгна “Ювентус” ва “Бавария” ҳам қўшилган.
Чилилик футболчининг МЮ билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йил июнга қадар мўлжалланган. Бу мавсум у барча турнирларда 11 ўйинда 1 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар