"Ювентус" ёзда "Барселона" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбага жиддий қизиқиб қолди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра "кекса синьора" 29 ёшли испаниялик футболчини мавсум якунлангач сотиб олишга уруниб кўрмоқчи. Туринликлар Альбага жамоадан кетиши кутилаётган Алекс Сандрога муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Қайд этиш лозимки, Альбанинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш борасида келишувга эриша олишмаяти. "Ювентус" айнан мана шундан фойдаланиб футболчини ўз томонига оғдириб олишга тайёр.

Маълумот учун, Альба жорий мавсум "Барселона" сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг тахминий трансфер баҳоси 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!