"Ювентус" ёзда Де Хеани текинга қўлга киритмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеа фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. The Times нашри тарқатган хабарга кўра, Турин клуби бу футболчи билан ёзда шартнома тугагандан кейин текинга қўлга киритмоқчи.

Де Хеанинг “қизил иблислар” билан тузган амалдаги келишуви мавсум охирига якунига етади. Клуб уни бир йилга узайтириш имконига эга.

Аввалроқ ОАВда испаниялик футболчининг хизматларига Пари Сен-Жермен ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилган эди. Париж клуби уни “Манчестер Юнайтед” сотиб олишга тайёр.

АПЛдаги 9 турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” 14 очко билан 10-ўринни банд этган. Испаниялик дарвозабон ўз дарвозасидан 16 марта тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!