"Ювентус"га қарши ўйин олдидан Моуриньога 2та хабар бор. Бири ёмон, иккинчиси яхши
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳсда иштирок этмайди.
Manchester Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи манкуанликлар билан Турин сафарига бормаган. АПЛнинг 11-турида “Борнмут”га қарши баҳсни ҳам жароҳат сабаб ўтказиб юборган футболчи Манчестерда қолиб, даволанишни давом эттирмоқда.
Аммо, МЮ устози Жозе Моуриньо учун яхши янгилик ҳам бор. Аниқроғи, тажрибали ҳимоячи Антонио Валенсия жароҳатидан фориғ бўлиб яна таркибга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Фикрлар