"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири 10 кунга сафдан чиқди

Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Дуглас Коста жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчи А Сериянинг ўтган турида “Парма”га қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олган. Шифокорларнинг маълум қилишича у тахминан 10 кун майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Коста автоаварияга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Ювентус” сафида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!