"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири бугун "Интер"га қарши ўйнамаслиги мумкин

  • 7 декабрь, 2018, 16:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур бугун А Сериянинг 15-туридан ўрин олган "Интер"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли уругвайлик футболчи белида оғриқ ҳис қилмоқда ва шу боисдан “нерадзуррилар”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Бентанкур жорий мавсум “кекса синьора” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Интер" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!