"Ювентус"нинг асосий ҳимоячиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда португалиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради ва шундан сўнг бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, 24 ёшли Канселу жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 14та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!