“Зенит” голландиялик ҳимоячига қизиқмоқда

Россиянинг “Зенит” клуби раҳбарияти Голландиянинг “Фейеноорд” жамоаси ҳимоячиси Йерри Юсте хизматларига қизииш билдирмоқда. Бу ҳақда Algemeen Dagblad нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчига Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳам қизиқиш билдирган. Жорий мавсумда Юсте Голландия чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди.

Иқтидорли ҳимоячининг “Фейеноорд” билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда Юсте “Фейеноорд” сафида мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!